14- ЯНВАРЬ ВАТАН ХИМОЯЧИЛАРИ БАЙРАМИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ !

Ассалому алайкум. Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради.»Шўртан»футбол клуби номидан барча Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг! Барчани Ватан химоячилари куни билан табриклаймиз

Байрамингиз муборак!!!

«Шўртан» ПФК матбуот бўлими.

Leave a Reply