“Шўртан” (Ғўзор)-“Оқ-тепа” (Тошкент) жамоалар ўртасидаги футбол бўйича XXVIII Ўзбекистон миллий Биринчилиги ПРО-Лига “А” 15-тур 2019 йил. Онлайн ўйин шархи

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Ғузор Марказий стадионидан онлайн репортажимизни бошлаймиз.

Бугун Ўзбекистон Миллий Биринчилигининг ПРО-Лигасида “А” гурухи 15-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ғузорда “Шўртан” ҳамда “Оқ-тепа” (Тошкент) жамоалари ўзаро куч синашишади.

Барчангизни Ғузордаги “Марказий” стадионида ўтадиган ушбу қизиқарли учрашувдан тўғридан-тўғри олиб бериладиган онлайн репортажимизни кузатиб боришга таклиф этамиз.

Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи, назоратчи ва комиссарни таништирамиз.

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов (Гулистон).
Ёрдамчилар: Маҳмуд Турдиев (Жиззах) ва Шоҳнур Йўлдошев (Гулистон).
Назоратчи: Андрей Снетков (Янгийўл).
Комиссар: Акмал Карабаев (Тошкент).
Захирадаги: Наим Қосимов (Қарши).

Жамоалар таркиби билан ҳам таништириб ўтамиз.

“Шўртан”: 1. Ботир Насиров, 4.Ахрорбек Ўктамов, 6.Холмурод Холмуродов, 7.Олимжон Каримов, 8.Сирожиддин Рахматуллаев, 9.Лазиз Убайдуллаев, 10. Маъруфхон Муродов, 14.Акром Баҳромов, 18.Самандар Шодмонов (с), 28.Шерзод Темиров, 55.Аваз Агалиев.

Заҳира: 16. Акмал Раҳимов, 3.Хасанбой Эргашев, 5.Суннатулло Мамадалиев, 11.Жасур Холтўраев, 21. Ислом Бойсариев, 22.Фарҳод Номозов 25. Элбек Равшанов.

Бош мураббий: Ковшов Сергей Геннадьевич.

“Оқ-тепа ”: 71.Валижон Рахимов, 5.Давронбек Қорабоев, 8.Музаффар Абдуллаев, 9. Мирзохид Мирсаидов, 20.Павел Пришкин, 24. Хамидхон Рустахонов, 28.Абдулазиз Нишонбоев, 70.Акромжон Бахтиёров, 77.Билолхон Тошмирзаев, 91.Мақсуджон Махмудов, 97.Жамшид Юсупов (С).

Заҳира: 1.Акром Ходжаев, 7.Шерзод Қодиров, 10.Исломжон Исмоилов, 15. Даврон Маматов, 21.Орипхўжа Абдухаликов.

Расмий: Владимор Гаврилов

Ҳар иккала жамоа футболчилари чигал ёзди машқларини ўтказишяпти.

Ҳар иккала жамоа футболчилари чигал ёзди машқларини тугатишди.

Учрашув бошланишига озгина фурсат қолди.

Мухлислар жамоаларни кутишяпти.

Жамоалар ПФЛ гимни садолари остида майдонга чиқиб келишяпти.

Футболчилар майдонда саф тортишди.

Бир-бирларини қутлашяптилар

Ҳакам ҳуштагини чалди. Ўйин бошланди.

3` Ўйин «Шўртан» ташаббуси билан бошланди

Меҳмонлар эхтиёткорлик билан харакат қилишяпти.

5` 77.Билолхон Тошмирзаев кутилмаганда зарба берди Ботир Носиров тўпни қайтариб қолди.

10` Хавфли вазият Шерзод Темиров ҳисобни очиш имкониятини қулдан чиқарди

12` Гооооол……

Холмурод Холмуродов ўзатган тўпни Самандар Шодмонов даврозага жойлаб қуйди.

Ҳисоб 1 : 0

20` Пинальти..

77. Билолхон Тошмирзаевга нисбатан жарима майдончасини ичида қуполлик қилинди. Тўп ёнида Павел Пуришкин….

Зарбааааа…

Ботир Носиров тўпни қайтарди.

Дарвозабон қайтарган тўпни Пуришкин такрорий зарбада дарвоза киритди.

Ҳисоб тенглашди 1 : 1

25` «Шўртан» жамоасида 4.Ахрор Ўктамов ўрнига 3.Хасанбой Эргашев майдонга тушди

28` Ўйин майдон марказида кечмоқда.

Тенг курашлар остида ўтяпти. Ўйин сурати юқори.

30` Хавфли вазияяяяят…….

эх Самандар Шодмонов тепган тўп дарвоза тусинига тегиб қайтган тўпни, бўш дарвозага Шерзод Темиров киритаолмади.

Ҳисоб 1 : 1

40` Икки жамоа ҳам эхтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда. Ўйин сурати ўртача.

45` Жарима зарбасини ўнг томондан Агалиев амалга оширди.

у оширган тўп ноаниқ.

Ҳисоб 1:1

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қушиб берилди.

Биринчи булим 1 : 1 ҳисоб билан якунланди.

46` Иккинчи бўлим бошланди.

«Шўртан» жамоасида ўзгариш. 14.Акром Бахромов ўрнига 5.Сунатулло Мамадалиев ва «Оқ-тепа» жамоасида ҳам ўзгариш 91.Мақсуджон Махмудов ўрнига 10.Исломжон Исмоилов майдонга тушди.

52` «Оқ-тепа» жамоаси иккинчи бўлимнинг анча фаол ўтказяпти.

Гооооооол……..

Убайдуллаев Лазиз……… ўнг қанотдан жарима майдончасига ёриб кириб кучли зарба билан яқин бурчакни ишғол қилди.

Ҳисоб 2 : 1

55` «Шўртан» жамоасида ўзгариш 18.Самандар Шодмонов ўрнига 22.Фарҳод Номозов майдонга тушди.

59` «Оқ- тепа» жамоасида ўзгариш 20.Павел Пуришкин ўрнига 7.Шерзод Қодиров майдонга тушди.

62` Ўйинни кенг курашлар остида ўтмоқда.

Бир оз ташаббус майдон эгалари томондан. Уларнинг ҳужумлари ҳавфли куриниш олмоқда.

66` Огоҳлантириш Маруфхон Муродов

68` Огоҳлантириш Сунатулла Мамадалиев ҳакам хуштак чалиб ўйинни тўҳтатгандан кейин тўпни тепиб юборганлиги учун

69`»Оқ- тепа» жамоасида ўзгариш 5.Д.Қарабаев ўрнига 21. О.Абдухолиқов майдонга тушди.

Сунги беш дақиқа ичида мехмонлар ташаббусни ўз қулига олди.

Ҳисоб ҳамон 2:1

74` Ўнг қанотдан Маъруфхон Муродов тўпни жарима майдончаси ичида қулай вазиятга тўрган Ш.Темировга ошириб берди, ўнинг зарбасини «Оқ -тепа» В.Рахимов қайтарди.

75` «Шўртан» жамоасида ўзгариш 10. М.Муродов ўрнига 11. Ж.Ҳолтўраев майдонга тушди.

84` «Оқ-тепа» жамоаси ҳисобни тенглаштириш учун жон жаҳти билан ҳужумга ўтмоқда. «Шўртан» жамоаси ҳам ҳужумкорликни тўхтатгани йўқ

Ўйин оҳирлаб бормоқда. Ҳисоб 2 : 1

90` Учрашувдаги тўхталишларга ҳакам томонидан + 4 қушиб берди.

90 +1 Огохлантириш Ботир Носиров ўйин вақтини чузганлиги учун

90 +3 Сирожиддин Рахмадуллаев огоҳлантирилди

90 +4 Ўйин 2 : 1 ҳисоб билан «Шўртан» фойдасига хал бўлди.

«Шўртан» ПФК матбуот хизмати

 

Leave a Reply