“ШЎРТАН”: ЙИҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Асрор Алиқулов бошчилигидаги Ғузорликлар жамоаси янги мавсумга тайёргарликни ўз қароргоҳларида қизғин давом эттиришмоқда. Бош мураббийнинг айтишича, йиғинда иштирок этаётган номзодлар бўйича, 70-80 фоиз аниқлик киритилган. Асосий таркибнинг ўзаги деярли шаклланиб бормоқда. Лекин шу билан бирга селекция ишлари ҳали давом эттирилади. 11 февраль куни соат 12:00 да Ғузордаги болалар футбол марказидаги стадионда жамоа аъзолари иккига бўлинган ҳолда синов назорат учрашувини ўтказишади. Айнан мана шу ўйин орқали машғулотларнинг биринчи босқичига якун ясалади.
Ортда қолган бир ҳафталик машғулотлар жараёни кўнгилдагидек ўтди. Асосли сабабларга кўра, яъни кимнингдир вазни оғир, яна бошқа баъзиларнинг техник-тактик ҳолати талабга жавоб бермаганлиги боис, бир нечта футболчиларнинг хизматидан воз кечишимизга тўғри келди. Олдимизда турган ўйин якуни бўйича вазият янада ойдинлашади.

«Оқ бўрилар» жамоасининг 11 февраль санасидаги синов-назорат учрашувни томоша қилишга таклиф этамиз.

«Шўртан» матбуот бўлими.

Leave a Reply